Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2023 йил 27 октябрдаги тегишли қарорига асосан, “FAROVON SUG‘URTA” АЖ ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг I, II, III ва IV класслари ҳамда умумий суғурта соҳасида 1 ва 2 класслар бўйича ихтиёрий шаклда суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 25 февралдаги SF 00046-сонли лицензияси 2023 йил 30 октябрдан бекор қилинди.
“FAROVON SUG‘URTA” АЖ амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.
Идоравий мансуб ташкилотлар