Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Айрим суғурта ташкилотларига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди

16.08.2024
4497

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича вазифа ва  функцияларини амалга ошириш доирасида 5 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади. 

Жумладан, суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилмаслик фактлари аниқланиб, улар бўйича 117,5 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

 

Жарима санкциялари қўлланилган суғурта ташкилотлари

РЎЙХАТИ

 

Суғурта ташкилоти номи

Жарима миқдори

“SEMURG INSURANCE” АЖ

45,0 млн. сўм

“O‘ZAGROSUG‘URTA” АЖ

22,5 млн. сўм

“O‘ZBEKINVEST” EISK” АЖ

22,5 млн. сўм

“ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” AЖ

17,5 млн. сўм

“GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ

10,0 млн. сўм