Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“Auerbach Grayson & Company” LLC (АҚШ) капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

14.11.2025
187

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан “Auerbach Grayson & Company” LLC (АҚШ) компанияси капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.

"Auerbach Grayson & Company" капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимининг бешинчи иштирокчисига айланди.

Маълумот учун:

Auerbach Grayson & Company - АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясида (SEC) рўйхатга олинган брокерлик ва дилерлик компанияси (SEC № 8-45136), Молиявий хизматлар соҳасини тартибга солиш хизмати (FINRA) аъзоси, шунингдек, 13 штат ва ҳудудда рўйхатга олинган. Компания агентлик асосида ишлайди ва 125 мамлакатдаги ҳамкорлар тармоғи орқали АҚШ институтсионал инвесторлари учун акциялар, облигациялар ва деривативлар билан операцияларни амалга оширишни таъминлайди.

Ўзбекистонда компания Ўзбекистон Республикаси капитал бозорида америкалик институтсионал инвесторлар манфаатларини ифодалаш, шунингдек, ўзбек эмитентларининг IPOга тайёргарлик кўриш доирасида маҳаллий ва халқаро майдонлар ўртасида қимматли қоғозларнинг ўзаро айланишига кўмаклашиш ниятида.