Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Актуарий малака сертификатини олиш буйича бешинчи малака имтиҳони жорий йилнинг 18 декабрь ва натижалардан келиб чиқиб кейинги босқичи 19 декабрь кунлари ўтказилади.
Малака имтиҳонини ўтказиш жойи – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси 22-уй).
Бунда:
- 2025 йил 18 декабрь куни тест синовлари соат 10:00 да бошланади, 12:15 да тугатилади;
- 2025 йил 19 декабрь куни тест синовлари натижаларига асосланиб, ёзма-оғзаки имтиҳон синовлари соат 10:00 да бошланади, 12:15 да тугатилади.
Идоравий мансуб ташкилотлар