Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Агентлик ходимлари Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган анжуманда иштирок этдилар

12.03.2026
67

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ходимлари 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги анжуманда иштирок этдилар. Анжуман Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Мазкур тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги айрим долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди, мавжуд муаммоларни ечими бўйича таклифлар илгари сурилиб, тавсиялар илмий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.

Агентлик Суғурта бозори иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Б. Бекмуратов “Суғурта хизматлари кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида маъруза қилиб, суғурта хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳамда суғурта бозорида шаффофликни ошириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.