Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Актуарий малака сертификатини олиш буйича учинчи малака имтиҳони жорий йилнинг 25 ноябрь ва натижалардан келиб чиқиб кейинги босқичи 26 ноябрь кунлари ўтказилади.
Малака имтиҳонини ўтказиш жойи – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22-уй).
Бунда:
- 2024 йил 25 ноябрь куни тест синовлари соат 15:00 да бошланади,17:15 да тугатилади;
- 2024 йил 26 ноябрь куни тест синовлари натижаларига асосланиб, ёзма-оғзаки имтиҳон синовлари соат 15:00 да бошланади, 17:15 да тугатилади.
Идоравий мансуб ташкилотлар