Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Маълумоти олий
Ли Д.Р. меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлади, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.
2017-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2019-2022 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Ҳар ойнинг тўртинчи Жума кунида 11:00 дан 13:00 гача
Тошкент молия институти битирувчиси (2005й.)
2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ишлаган.
2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият юритган.
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари этиб тайинланган.
2019-2022 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2022 йил май ойидан – Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Ҳар ойнинг тўртинчи Пайшанба кунида 11:00 дан 13:00 гача
Отдел развития сферы оборота крипто-активов
Георгий Паресишвили Нью-Йоркдаги Уолл-стрит, Лондон Сити ҳамда ривожланаётган бозорларда 30 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиб, биржа ва брокерлик фаолияти, сотувлар, савдо, қимматли қоғозлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар, банк хазиначилиги, активларни бошқариш ҳамда инвестицион банк фаолияти каби йўналишларда фаолият юритган.
Тошкент транспорт университетини иқтисод магистри даражасида тамомлаган.
Бир қатор маҳаллий компанияларнинг Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, "Chapter Zero Uzbekistan" Кенгаши аъзоси, ИИМА, ислом молиясини инклюзив ривожлантириш ва жорий этиш соҳасида БМТТДнинг қатор лойиҳалари бўйича таклиф этилган эксперт. Ўзбекистон капитал бозорида сертификатланган I тоифали мутахассис.
Franklin Templeton Asset Management ХК МЧЖ инвестициялар бўйича директори.
Бунгача у 20 йилга яқин Avesta Investment Group компаниясида Ўзбекистон ва Туркманистондаги лойиҳалар бўйича раҳбар лавозимларда ишлаган.
Денис 2007 йилдан бери Prosperity Capital Management гуруҳида (инвестициялар бўйича менежер, Кайман ороллари) корпоратив бошқарув бўйича директор сифатида ишлайди.
Корпоратив бошқарув, барқарор ривожланиш ва молия бозори билан шуғулланувчи турли эксперт органлари фаолиятида фаол иштирок этади – Москва халқаро молия марказининг ишчи гуруҳи, масъулиятли инвестициялар тамойиллари бўйича Глобал сиёсат маълумот гуруҳи ва ҳозирда - Chapter Zero Uzbekistan. Денис Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Украина ва Ўзбекистон Республикасига тегишли масалалар бўйича таклифлар тайёрлади.
Мутахассис сифатида акциядорлик жамиятлари ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ислоҳ қилишда, корпоратив муносабатлар бўйича олий судларнинг бир қатор тушунтиришларини тайёрлашда, очиқ жамиятларда корпоратив бошқарув кодексининг жорий этилишида иштирок этди. Шунингдек, Жаҳон банки билан миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш кўрсаткичи бўйича Doing business рейтинги бўйича музокараларда қатнашган.
Ушбу фаолият соҳаларида у Жаҳон банки, OECD, ЕТТБ, UNPRI, ICGN ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда катта тажрибага эга.
Тошкент халқ хўжалик институти битирувчиси (1979 й.)
1991-1996 йиллар – Ўзбекистон Республикаси “Тошкент” универсал товар-фонд биржасида турли лавозимларда ишлаган.
1996-2000 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатиш бўйича агентлик бош директори.
2000-2006 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти директори.
2006-2017 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори.
2017-2022 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директори вазифасини бажарувчи, директор, директор вазифасини вактинча бажарувчи.
2022 й. - ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази директор вазифасини вактинча бажарувчи, директори.
Шерали Абдужабборов қимматли қоғозлар бозорида катта тажрибага эга бўлиб, депозитар, биржа, клиринг, ҳисоб-китоб ва брокерлик фаолияти бўйича мутахассис ҳисобланади.
Шерали Абдужабборов Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бош директори сифатида ташкилот фаолиятини капитал бозори иштирокчиларига хизмат кўрсатишни доимий равишда такомиллаштириш, фаолиятни рақамлаштириш, шунингдек, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг халқаро мақомини мустаҳкамлашга йўналтиради. Унинг раҳбарлигида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди, жумладан, корпоратив бошқарув жорий этилди, қимматли қоғозлар бозорининг тизимли муҳим инфратузилмасининг янги асосий функциялари ўзлаштирилди ҳамда бир қатор халқаро ихтисослаштирилган профессионал уюшмаларнинг тўлиқ аъзоси сифатида халқаро мақоми мустаҳкамланди.
Шерали Абдужабборов молиявий менежмент ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассис: у махсус маълумотга эга ва ушбу соҳаларда кўп йиллик тажрибага эга, хусусан, 2001-2006 йилларда Ўзбекистон Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасида Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси, Бухгалтерия ҳисоби ва хусусийлаштириш тақсимоти бошқармасида рахбарлик қилган.
Анвар Ирчаев қимматли қоғозлар бозори соҳасида тажрибали мутахассис, бизнес-таҳлилчи, ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича эксперт, стратегик консалтинг, инвестиция банки, активларни бошқариш соҳасида катта тажрибага эга.
А.Ирчаев Гамбург иқтисодиёт ва сиёсат университетида бизнес бошқаруви магистри (МВА) даражасига эга.
Фаолияти давомида у бир қатор муҳим лавозимларни эгаллаган, жумладан:
- “Allianz AG” суғурта компанияси вице-президентининг ёрдамчиси;
- “Deutscher Investment Trust” МЧЖ мижозларга хизмат кўрсатиш ва маркетинг бўлими бошлиғи;
- “Dresdner Kleinwort Wasserstein” компаниясининг капитал бозорлари гуруҳи аъзоси, у ерда корпоратив мижозлар учун ўз капиталини жалб қилиш билан шуғулланган.
Анвар Ирчаев, шунингдек, “Orient Capital Management” ҳаммуассиси ва директори, “Универсалбанк” АТБ кузатув кенгаши раиси ва акциядорларидан бири, Теам Университети таъсисчиларидан бири ҳисобланади.